Гвардиола: "Бу қизиқарли финал бўлади"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу қизиқарли финал бўлади. Агар бу ўйинда мағлуб бўлсак, чемпионлик пойгаси тугайди. Биз бир ой олдин жадвалда "Арсенал"га етиб олишимизни айтган эдик. Қанчалик қийин бўлишини билган ҳолда фурсатдан фойдаланмоқчимиз, аммо бунгача Чемпионлар лигасининг ярим финалига, шунингдек, Англия кубоги ярим финалига чиқишни ҳал этишимиз керак", - дейди испаниялик мутахассис.

30-турдан сўнг “канонирлар” 73 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилиб, "шаҳарликлар"дан 3 очко олдинда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу тўқнашув 26 апрель куни "Этиҳад" аренада бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!