
Гвардиола "Бёрнли" устидан қозонилган йирик ғалабани изоҳлади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси 6-турида "Бёрнли"га қарши ўйин (5:1) ҳақида фикр билдирди.
"Жуда яхши ўйин ўтказдик. Фақат 10–15 дақиқа темпни пасайтирдик, холос. Қолган вақтларда эса барчаси аъло бўлди. "Бёрнли" бошқа ўйинларда кўп гол фарқи билан ютқазмаган, биз эса улар дарвозасига бешта тўп киритдик.
Иккинчи бўлим биринчи дақиқадан бошлаб бошқача кечди. Биз бундан жуда мамнунмиз. Премьер-лига ҳар доим қийин, "Юнайтед"га қарши баҳсдан кейин кайфиятимиз анча яхшиланди. Агар яхши ўйнамасак ҳам, бутун жамоа бўлиб ҳимояланамиз. Жамоавийлик ажойиб даражада.
Уокер жуда яхши ўйнади, энг яхши формадаги Жереми Докуни тўхтатиш осон эмас", – дея жавоб бериб ўтди испаниялик мураббий.
Фикрлар