Гвардиола чемпионлик курашидан чиққанини тан олди

  • 7 декабрь, 2024, 23:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Англия Премьер-лигасининг 15-турида амалдаги чемпион “Манчестер Сити” сафарда “Кристал Пэлас” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Хосеп Гвардиола шогирдлари икки бор ҳисобда ортда қолиб, катта машаққатлар эвазига бир очкога эга бўлди.

Испаниялик мутахассис учрашувдан кейин ўз фикрларини билдирди.

- Бир очко олдик. Биз ақлбовар қилмас даражада кураш олиб бордик ва икки марта ҳисобни тенглаштирдик. Бу азоб-уқубат мавсуми бўляпти. Энди нима бўлишини кўрамиз. Рақиб мақтовга лойиқ ўйин кўрсатди.

Бунақа натижалар билан биз соврин учун кураш ҳақида гапиришга ҳам лойиқ эмасмиз. Жароҳатдаги ўйинчиларни тезроқ тиклашга уринамиз. Барқарорликни йўлга қўймасак бўлмайди. Ҳозирги аҳволимизда бу жуда қийин масала.

Шогирдларимдан мамнунман улар қўлидан келганича курашди ва буни уддалади, - деди Хосеп Гвардиола.

“Манчестер Сити” 15 та учрашувда 27 очко жамғариб, мусобақа жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!