Гвардиола дурангдан кейин: "Эвертон" 8 киши бўлиб ҳимояланди"

АПЛ 18-тури доирасидаги "Манчестер Сити" - "Эвертон" учрашувида томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Баҳсдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида манчестерликлар бош мураббийи Пеп Гвардиола қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Ўйин яхши кечди. Сўнгги 3 беллашувда яхши ҳаракат қилдик, бу менда ижобий таассурот қолдирди. Ўз уйимизда очко йўқотганимиз ёмон бўлди. Биз доим ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

"Эвертон" 8 киши бўлиб ҳимояланди. Бундай вазиятларда ҳужумкорликни тўхтатмаслик лозим. Умуман олганда, биз шундай қилдик ҳам. 

Улар урган гол жуда чиройли чиқди, бу билан рақибни табриклайман. Лекин умуман олганда биз яхши ўйнадик",-деди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!