Гвардиола ФИФАни судга бериш ғоясини қўллаб-қувватлади

“Манчестер Сити” бош мураббийи  Хосеп Гвардиола футболчилар касаба уюшмаси вакилларининг ФИФАни судга бериш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Ўйинчилар манфаатини ҳимоя қиладиган ташкилот ўйинлар тақвими кенгайиб кетаётганидан норози ҳолда ФИФАга қарши судга даъво аризасини киритмоқчи.

Хосеп Гвардиола бу масалада ўз фикрини билдирди.

- Фақат ўйинчиларгина нимадир ўзгартириши мумкин. Мен аввал ҳам ўйинлар ҳаддан ташқари кўплигини таъкидлаганман.

Муаммо шундаки, ёзда таътилимиз атиги уч ҳафтани ташкил қилади. Бу тикланиб олиш учун етарли эмас. Жароҳатлар ҳажмига бир эътибор беринг, - деди испаниялик мураббий Daily Mail нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!