Гвардиола Гюндоган ўрнини жаҳон чемпиони билан тўлдирмоқчи
“Манчестер Сити” футболчиси Илкай Гюндоган жамоани мавсум сўнгида тарк этиши мумкин. “Шаҳарликлар” бош мураббийи Гвардиола унинг ўрнига “Брайтон”дан Макаллистер трансферини истамоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.
Аргентиналик ярим ҳимоячи ушбу мавсум жаҳон чемпионатидаги ўйинлари билан топ клублар эътиборига тушди. Унга “Челси” ҳам қизиқиб кўрган, лекин “аристократлар” Мудрик трансферини танлади.
Маълумот учун, Макаллистер ушбу мавсум барча чемпионатларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.
Фикрлар