Гвардиола: "Ҳар мавсум АПЛни ютиш янада қийинлашмоқда"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатида ғалаба қозониш йил сайин мураккаблашаётганини таъкидлади.
"Ҳар мавсум Премьер-лигани ютиш тобора қийинлашмоқда. Лекин бу фақат бизга эмас, барча жамоаларга тегишли, деб ўйлайман. Биз бу мавсум яхшироқ бўлдикми? Энг юқори даража ҳақида гапирсак, ҳозирча йўқ. Айрим жиҳатларда ўсиш бор, аммо барқарорлик керак. Шунда биз бўлишимиз керак бўлган жойга чиқамиз.
Олдинда 14 та ўйин бор — АПЛ учун бу бутун бир абадийликдек. Тажриба шуни кўрсатадики, бу ерда ҳар қандай натижа бўлиши мумкин", — деди Гвардиола матбуот анжуманида.
"Манчестер Сити" 8 февраль куни Англия чемпионати доирасида сафарда "Ливерпуль"га қарши майдонга тушади. Айни пайтда Гвардиола жамоаси пешқадам "Арсенал"дан олти очко орқада бормоқда.
Фикрлар