Гвардиола ҳеч ким қилолмаган ишни уддалади

“Манчестер Сити” Хосеп Гвардиола бошчилигида Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўлланма олди. “Шаҳарликлар” қийин рақобатда “Атлетико”ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Gracenote Live нашрининг хабар бериша испаниялик мураббий қитъанинг энг нуфузли турнирида ўз жамоасини тўққизинчи маротаба ярим финалга олиб чиқди ва бу кўрсаткич рекорд натижа сифатида қайд этилди. Гвардиола бу натижани “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити” бош мураббий сифатида уддалади.

Карло Анчелотти “Реал”, “Ювентус” ва “Милан”ни, Жозе Моуриньо “Порту”, “Челси”, “Интер” ва “Реал”ни саккиз маротаба Чемпионлар лигаси ярим финалига олиб чиққан ва Гвардиола бу борада улардан ўзиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!