Гвардиола ҳеч ким танимайдиган футболчини оляпти

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар вақтида ўз сафига “Арминия” жамоаси дарвозабони Штефан Ортегани қўшиб олишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, клуб мутасаддилари дарвозабон вакиллари билан музокара олиб бориб, Штефанни Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишга кўндирган.

Ортега “шаҳарликлар” сафига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтади. Бироқ, унинг трансфер нархи 6 миллион еврога тенглиги айтилмоқда.

29 ёшли посбон ўтган мавсумда жами 35 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 59 та тўп олиб чиқди ва олтита баҳсда гол ўтказмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!