Гвардиола: "Ҳозир ўзимни хотиржамроқ ҳис қиляпман"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Премьер-лигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозир ўйинларга тайёргарлик жараёнида ўзимни ўтган мавсумга нисбатан анча хотиржам ҳис қиляпман. Бир йил аввал кун давомида Чемпионлар лигасига чиқа олмасак нима бўлади, деб ўйлардим. Бу менга жуда кучли таъсир қиларди. Лигадан чиқиб кетадиган жамоалар қандай ҳолатга тушишини яхши тасаввур қиламан, чунки бу клуб молиявий ҳолатига ва бошқа кўплаб омилларга таъсир кўрсатади.

Аммо ҳозир биз Лига кубогини ютдик, Англия кубоги финалига чиқдик ва "Арсенал" билан чемпионлик учун курашяпмиз. Ҳаммаси жойида", — деди мутахассис матбуот анжуманида.

Ҳозирда "шаҳарликлар" "Арсенал"дан 6 очко ортда бормоқда, бироқ рақиб икки ўйинга кўпроқ майдонга тушган. Бугун "Манчестер Сити" сафарда "Эвертон"га қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00'да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!