Гвардиола Ҳусановнинг шеригини қаттиқ мақтади

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 23-турида “Манчестер Сити” футболчилари “Этиҳад” аренада лига аутсайдери “Вулверхэмптон”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Бу учрашувда “шаҳарликлар”нинг янги ўйинчиси Марк Гехи дебют қилди. Англиялик футболчи ҳимоя марказида Абдуқодир Ҳусанов билан бирга ўйнади.

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола Гехи ҳақида фикр билдирди.

- Марк Гехи кўп йилларга келди, бу ҳақиқатан ҳам ажойиб трансфер. У идеал ёшда. Бу клуб учун узоқ йиллар давомида ақлбовар қилмас даражадаги трансфер. 

Гехи унга суяниш мумкин бўлган футболчи, буни ҳатто дастлабки икки машғулотдан кейин ҳам кўриш мумкин.

Унинг ҳаракати, мулоқоти, вазиятни кўриши, позицияларни ўқиши… Ҳаммаси жуда юқори даража, - деди Гвардиола журналистларга.

25 ёшли Марк Гехи “Манчестер Сити”га 23 миллион евро эвазига “Кристал Пэлас”дан кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!