Гвардиола икки нафар суперфутболчини олиб келади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда ўз жамоасига Италия чемпионати юлдузларидан икки нафари олиб келмоқчи.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, испаниялик мутахассис ҳужумкор футболчилар – “Наполи”да порлаётган Хвича Кварацхелия ва “Милан” тўпурари Рафаэль Леауни Англияга чорлаяпти.

21 ёшли Хвича ўтган ёзда “Наполи”га кўчиб ўтган эди. 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга ўйинчи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

2019 йилдан бери миланликлар шарафини ҳимоя қилаётган Леауни трансфер қилиш учун камида 85 миллион евро тўлаш керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!