Гвардиола Италия клубларини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажакда Италия жамоаларини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қуйидагича жавоб қайтарди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.

“Билмадим. Ҳозир мен “Манчестер Сити”да жуда бахтлиман”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола бошчилигидаги “шаҳарликлар” бугун ЕЧЛ гуруҳ босқич 4-турида Италиянинг “Аталанта” клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!