Гвардиола жамоага қайтган Ҳусанов ҳақида нималар деди?

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Борнмут"га қарши учрашувдан аввал матбуот анжуманида иштирок этиб, миллий терма жамоамиз сафида ҳаракат қилиб, Англияга етиб борган ҳамюртимиз ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Бу қадар кўп ўйин ўтказиши кутилмаган эди, аммо бутун мавсум давомида орқа чизиқда юзага келган вазият уни кўплаб ўйинларда майдонга тушишига мажбур қилди. 
  
У алоҳида сифатларга эга, бу аниқ. Ҳақиқатдан ҳам жуда ўзига хос қобилиятларга эгалигини таъкидлаш жоиз. Ҳусанов жуда тезкор, ўйинга иштиёқ билан ёндашади. Баъзан унинг юз ифодаси ва тана ҳаракати буни кўрсатмаса ҳам, ҳаракатларида иштиёқ сезилади. 

Қисқа вақт ичида, машғулотларсиз ва кўплаб бошқа жиҳатларга қарамай, Абдуқодир бизга катта ёрдам берди! Худди шу нарса Витор Рейсга ҳам тегишли. У аввалги босқичда (Англия Кубоги) ўйнади ва ўзини жуда яхши тутди. 

Abdukodir Khusanov of Manchester City with Manager Pep Guardiola after he is substituted for John Stones during the Premier League match between...

Улар жуда ёш, мавсум ўртасида янги жамоа, янги лига ва янги муҳитга мослашиш осон эмас. Аммо улар ҳақиқатдан ҳам яхши, фикрлашлари ижобий ва жисмоний ҳолати ҳам ажойиб. 

Абдуқодирнинг тил билиш даражаси бўйича нималар дейсиз? 

"Биз ўзбекистонлик футболчига машқ қилиш ва кўпроқ интилишни тавсия қиламиз, чунки мулоқот қилиш жуда муҳим" - дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис. 

Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" Англия кубогининг навбатдаги босқичида "Борнмут" билан куч синашади. Мазкур беллашув 30 март куни Тошкент вақти билан 20:30 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!