Гвардиола жароҳатларган Родри ўрнини “Барса” юлдузи эгаллашини истаяпти

“Манчестер Сити” етакчиси Родри оғир жароҳат олди. Испаниялик ярим ҳимоячи бу мавсум майдонга қайтмайди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Родрининг ўрнига бир неча вариантларни ўрганиб чиқмоқда.

Испаниялик мураббий жамоага “Барселона” плеймейкери Френки де Йонгни олиб келишни режалаштирмоқда.

Бу томонда каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жароҳатдан қутилиб, узоқ муддатдан кейин машғулотларга қайтган нидерландиялик футболчи “Барселона”нинг ўзига керак эканини таъкидламоқда.

“Барселона” раҳбарияти эса, Испания чемпионатида энг катта маош оладиган Френки де Йонгдан тезроқ қутилиб, харажатларни қисқартиришни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!