Гвардиола жой танламас зўр шогирди борлигини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола унинг жамоасида майдоннинг ҳар қандай нуқтасида самара ўйнай оладиган футболчи борлигини айтди.

“Шаҳарликлар” устози ҳимоячи Рико Льюиснинг иқтидорини ана шундай юксак даражада баҳоламоқда.

  • Бу йигит исталган позицияда ўйнай олади. Рико жуда ақлли футболчи. У футбол моҳиятини яхши тушунади ва зўр ўйнайди. Уни ҳар қандай позицияга қўйсангиз, ўша жойда қандай ўйнаш кераклигини яхши билади,  - деди Хосеп Гвардиола.

19 ёшли Рико Льюис клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Англия терма жамоасига ҳам жалб қилинган бу ҳимоячининг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!