Гвардиола: Клубда бошқа мураббийлик қилмайман!
“Манчестер Сити”ни Англия Премьер-лигасининг энг муваффақиятли жамоасига айлантирган Хосеп Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдириб, бошқа клубларда ишламаслигини маълум қилди.
- Бошқа жамоани бошқаришни истамайман. Табиийки, ҳозирги ишимни тўхтатмайман ва яқин ўртада “Манчестер Сити”дан кетиш режам йўқ.
Бошқа мамлакатга бориб, ҳаммасини бошидан бошлаш ниятида эмасман. Бунга тоқатим етмайди. Бутун тайёгарлик ва машғулотлар жараёнини йўлга қўйиб ҳақида ўшлашни истамайман. Лекин миллий терма жамоада ишлаш бу бошқа масала, - деди Хосеп Гвардиола.
Испаниялик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити”да мураббийлик қилган ва барча жамоалари билан муваффақиятга эришган.
Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”га 2026 йилдан бери устозлик қилмоқда ва яқинда клуб билан ҳамкорлигини 2027 йилнинг ярмигача узақтиришга рози бўлди.
Фикрлар