Гвардиола кутган ўйинчи “Сити”га келадиган бўлди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Аргентина футболи тарбияланувиси Максимо Перронени ўз жамоасига чорлаётган эди.

“Велес Сарсфилд” клуби раҳбарияти испаниялик мутахассис 20 ёшли футболчини сўраб, уч маротаба қўнғироқ қилганини, бироқ манчестерликлар таклиф қилган сумма уларни қониқтирмаганини айтганди.

Таниқли журналист Сезар Луиса Мерлонинг маълум қилишича, аргентиналиклар ўз тарбияланувчисини Европага қўйиб юборишга кўнган.

“Шаҳарликлар” истеъдодли ўйинчи учун 9 миллион евро тўланган.

Энди Перроне 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионати якунланганидан кейин Англияга йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!