Гвардиола Лерой Саненинг жамоа сафига қўшилиш вақтини маълум қилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Лерой Саненинг жамоа ихтиёрига қайтиш вақтини айтиб ўтди.
"Лерой ҳали биз билан ишлашни бошламади, бироқ унинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Кейинги ҳафтада у биз билан бирга машғулотларга киришади", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Лерой Сане ўтган йил августида олган жароҳатидан сўнг майдонга қайтмади.
Ўтган мавсумда 24 ёшли германиялик футболчи "Манчестер Сити" таркибида 47 ўйинда майдонга тушиб 16 та гол киритишни уддалаган.
Фикрлар