Гвардиола "Манчестер Сити" билан қанча соврин ютганини биласизми?

Шанба оқшомида “Манчестер Сити” Англия кубоги финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши дербида ғалаба қозонди. Ярим ҳимоячи Илкай Гюндоганнинг дубли "шаҳарликлар"га навбатдаги совринни тақдим этди.

Эътиборлиси, бош мураббий Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги ўтган 7 йил давомида 13 та совринга эга чиқди. Испаниялик мутахассис 5 марта “шаҳарликлар”ни АПЛ чемпионига айлантирди. Шунингдек, Гвардиола қўл остида жамоа икки марта Англия кубоги, тўрт марта Англия лига кубоги ва икки марта Англия Суперкубогини қўлга киритди.

“Манчестер Сити” 10 июнь куни Истанбулда Чемпионлар лигаси финалида “Интер”га қарши майдонга тушади. Айтиш лозимки, “шаҳарликлар” ўз тарихида илк бор еврокубокларда ғалаба қозониш имкониятига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!