Гвардиола “Манчестер Сити” яна бир трансферни расмийлаштирганини маълум қилди

Брюсселнинг “Андерлехт” клуби ҳимоячиси Серхио Гомес фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради. Буни “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола тасдиқлади.

“Таркибни кучайтириш учун тинмай ишлаяпмиз. Гомес Испания ёшлар терма жамоасида ўйнаган ва етарли тажрибага эга. У бироз вақт “Боруссия” Дортмунд шарафини ҳам ҳимоя қилган. Ҳозир эса Венсан Компани бошчилигидаги клубда ўзини яхши кўрсатмоқда. Биз уни "Манчестер Сити"да кўришни истаймиз. Ишончим комилки, у жамоамизни кучайтира олади”, - дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради “Sport Bible” нашри.

21 ёшли футболчи 2025 йилнинг ёзига қадар "Андерлехт"да ҳаракат қилади. Унинг трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!