Гвардиола: "Манчестер Сити" яна қайтиб келади ва охиригача курашади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунларидан сўнг келгуси мавсум ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассис Англиядаги фаолияти давомида илк бор жамоаси икки мавсум кетма-кет Англия чемпионати ғолиблигини қўлга кирита олмади.

Бу мавсумда "шаҳарликлар" чемпионликни "Арсенал"га бой берди. Охирги турдан бир тур олдин "Борнмут" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг уларнинг олтин медаль учун имкониятини йўққа чиқарди.

Гвардиола бу ҳолатга қарамай жамоага ишонч билдирди:

"Келгуси мавсумда биз қайтамиз. "Манчестер Сити" яна қайтиб келади. Биз жамоа билан охиригача кураша оладиган даражага чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Баъзида ютасан, баъзида эса рақиблар жуда кучли бўлгани учун ютқазасан. Биз яна ғалаба учун интиламиз", — деди мураббий.

У ўзининг яқин вақтда жамоадан кетиши ҳақидаги саволларга ҳам аниқ жавоб бермади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!