Гвардиола "Манчестер Сити"га ЕЧЛни ютишда ёрдам берадиган футболчини топди

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда, ярим ҳимоячи Жек Грилиш "Астон Вилла"ни тарк этиши мумкин.

25 ёшли англиялик футболчини "Манчестер Сити" ўз сафида кўрмоқчи. Аниқроғи, Грилишни бош мураббий Хосеп Гвардиола таркибга олиб келиш борасида ўз таклифини раҳбариятга билдирган. Испаниялик мутахассиснинг фикрича, Жек жамоага Чемпионлар лигаси ва премьер-лигани ютишда ёрдам бера олади.

Ўз навбатида "Астон Вилла" ҳам "Норвич" ярим ҳимоячиси Эмилиано Буэндиани сотиб олганидан сўнг Грилишни сотиши мумкинлиги айтилмоқда.

Жек Грили ортда қолган мавсум премьер-лигада жами 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйди. “Астон Вилла” мавсумни 11-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!