Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Гвардиола Месси ва Холандни ўзаро таққослади

Makhmudov Jamshidbek
Изоҳлар: 0

Улар ҳар доим оч

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 1-тури доирасидаги "Вест Хэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) ҳужумчи Эрлинг Холанднинг сўзларига муносабат билдирди.

Норвегиялик футболчи Премьер лигадаги дебютида дубл қайд этди. У ўйиндан кейин учинчи голни уриши кераклигини ва уни амалга ошириш устида кўпроқ ишлаши керак эканлигини айтди.

“Бу яхши. Унинг гаплари менга ёқди. Мен Мессининг мураббийи бўлиш бахтига муяссар бўлганман. У иккита гол урганидан кейин учта, учта гол урганида эса тўртта гол киритишни хоҳларди.

Ҳозирда яхши ҳужумчилар ҳеч қачон қаноатланмайди. Улар ҳар доим оч бўлишади ва кўпроқ гол уришни исташади”, - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради “Goal”.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ