Гвардиола муаммога дуч келди

“Манчестер Сити”нинг асосий тўпурари Серхио Агуэро Чемпионлар лигасининг  август ойидаги ўйинларида қатнаша олмаслиги аниқ бўлди.

Жароҳатини  операция қилдирган моҳир ҳужумчи қанчалар уринмасин соғлиғини тўлиқ тарзда тиклай олгани йўқ.

Июнь ойида тиззасидан операция қилинган Агуэро июлдан бошлаб, машғулотларга киришган эди ва бир ой муддатда сафга қайтиши кутилганди. Якунланган мавсумда аргентиналик футболчи 32 та ўйинда 23 та гол уришга муваффақ бўлганди.

“Манчестер Сити” 15 август куни Лиссабонда бўладиган чорак финал учрашувида “Лион” билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!