Гвардиола мураббий сифатида юбилей ғалабасини қўлга киритди

Англия премьер-лигасининг 26-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Вест Хэм” (2:1) устидан ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, бу “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиоланинг Европа кучли бешлик чемпионатларида мураббий сифатида қозонган юбилей 500-ғалабаси бўлди.

Испаниялик мутахассис ушбу ғалабаларнинг 200 тасини “Манчестер Сити” билан, 179 тасини “Барселона” билан ва 121 тасини “Бавария” билан қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!