Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги 22-совринини қўлга киритди

Якшанба оқшомида Англияда Лига кубоги турнирининг финал баҳси бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи ўйинда “Манчестер Сити” “Арсенал”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.

Мазкур соврин “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола учун мураббийлик фаолиятидаги 22-соврини бўлди.

Бундан ташқари, Гвардиола бошқарувидаги жамоалар 11 та финалнинг 10 тасида ғалабага эришганини қайд этиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!