Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги 28-кубокни ютди. Бу "Ман Сити"даги еттинчиси

Англия Суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашувда "Манчестер Сити" "Ливерпуль" клубини мағлуб этиб чемпионликни нишонлади.

"Шахарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола учун 28-кубок эди.

Испаниялик мутаҳассис ички чемпионатларни 8 бор ютган("Барселона" билан Испанияда 3 бор), ("Бавария" билан Германияда 3 бор), ("Ман Сити" билан Англияда 2 бор. Яна 7 та ютуғи миллий кубокларда(2 та Испания Кубоги), (2 та Германия Кубоги), (1 та Англия Кубоги), (2 та Англия Лига Кубоги).5 маротаба Суперкубокни ютган(3 та Испанияда), (2 та Англияда). "Барса" билан 2 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучган. 3 маротаба УEФА Суперкубогини қўлга киритган(2 бор Каталония клуби билан ва 1 бор "Бавария" билан). Клублар ўртасидаги жахон чемпионатида 3 бор чемпион бўлган(2 мартта "Барселона" билан ва 1 мартта "Бавария" билан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!