Гвардиола мухлисларнинг чақириқларига жавоб берди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Борнмут"га қарши учрашувдан кейин мухлисларнинг чақириқларига муносабат билдирди.
37-тур баҳси 1:1 ҳисобида якунланди ва “шаҳарликлар” муддатидан аввал чемпионлик имкониятини йўқотди. Ўйиндан сўнг трибуналардаги мухлислар испаниялик мутахассисга қарата "Яна бир йил!" деб қўшиқ куйлашди.
"Мен футболни яхши кўраман, ишимни яхши кўраман ва бу клубда бўлиш менга ёқади. Ҳозир ҳам шу ердаман ва бундан мамнунман.
Мухлисларнинг чақириқларими? Улар мени шунчалик яхши кўришади, мен эса уларни бундан ҳам кўпроқ яхши кўраман", — деди Гвардиола.
Шу билан бирга, Пеп ҳозирча клубдан кетишини расман тасдиқламади. Унинг айтишича, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Фикрлар