Гвардиола нега Неймарни ёқтирмайди?

ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг хизмати бир неча Англия клубларига таклиф қилинди. Улар орасида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” ҳам бор.

Бироқ, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурарга айланган Неймарни жамоасига яқинлаштирмасликка қарор қилди.

El Nacional нашрининг маълум қилишича, Хосеп Гвардиоланинг 31 ёшли ҳужумчига эътирози кўп.

Хусусан, испаниялик мутахассисга Неймарнинг ўзини тутиши ва ишга профессионал даражада ёндашмаслиги хуш келмас экан.

Шу боис, Гвардиола ПСЖ вакилларининг трансфер ҳақидаги таклифини қабул қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!