
Гвардиола нега Нунешни қанот ҳимояда ўйнатаётганини айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Матеус Нунеш ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассиснинг айтишича, португалиялик футболчи чап қанот ҳимоясида юқори савияда ўйнай олади.
"Нунеш жисмонан кучли бўлгани учун яхши ўнг қанот ҳимоячисига айланиши мумкин. Менимча, у марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнаши керак бўлмаган футболчи, чунки у етарлича ақлли ва тартибли эмас. Унда ажойиб кўникмалар бор ва у кўп нарсани ўрганмоқда. Кўпинча, қанот ҳимоячилари узоқ устунга узатилган пасларда хатога йўл қўяди, улар вазиятни кўриб қолмайди. Аммо Нунешда бу позицияда ўйнаш учун керакли жисмоний имкониятлар бор", – деди Гвардиола журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни "Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Фикрлар