Гвардиола нега "Сити"ни танлади?
Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан кейин Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите лавозимидан кетишини эълон қилганди.
Айни пайтда Бразилия футбол федерацияси миллий жамоани бошқарадиган мутахассис қидирмоқда. Номзодлар орасида Хосеп Гвардиола ҳам бор эди.
Бироқ, испаниялик мутахассис беш карра жаҳон чемпиони бўлган мамлакат терма жамоасини бошқаришдан бош тортди.
Гвардиола ўз қарорини қуйидагича изоҳлади.
- “Манчестер Сити”да якунланмаган ишларим қолган, - деди тажрибали мураббий.
Маълумки, 2016 йилдан бери Хосеп Гвардиола ҳарчанд уринмасин “шаҳарликлар”ни билан Чемпионлар лигасида зафар қучишни уддалай олмаяпти.
Фикрлар