Гвардиола Неймарни нима сабаб рад этди?

ПСЖга тегишли бўлган бразилиялик ҳужумчи Неймар "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола туфайли бу трансфер амалга ошиши даргумон.

"Goal" нашрининг хабарига кўра, испаниялик мутахассис 31 ёшли юлдуз футболчининг трансферига қарши. Гвардиола Неймарнинг майдон ташқарисидаги хатти-ҳаракатларидан мамнун эмас. Бразилиялик кўпинча турли кечаларда қатнашишни яхши кўради, бу эса Пепга ёқмайди.

Неймар 2017 йилнинг августидан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади. "Transfermarkt" портали Неймарни 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!