Гвардиола: Неймарнинг "Барселона"га қайтиши, худди менинг "Барселона"га қайтишим кабидир

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг яна "Барселона"га қайтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Неймар – ажойиб футболчи. Унинг қайтиши? Билмадим...Бу худди менинг “Барселона”га қайтишимга ўхшаш вазият. Мен энди у ердаги одам эмасман ва Неймар қайтадими ёки йўқ буни билмайман. Аммо шуни айта оламанки, Неймар буюк футболчи. Бунга ҳеч ким шубҳа қилмайди”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 27 ёшли бразилиялик футболчи 7 июль куни, яъни Америка кубоги якунлангач ПСЖдан кетмоқчилигини эълон қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Неймар 2014-2017 йилларда “Барселона”да тўп сурган ва шундан сўнг 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!