Гвардиола нима учун фақат гранд клубларни бошқаради?

Хосеп Гвардиола ўзи бошқарган жамоалар нега кўп соврин қўлга киритиши сабабини очиқлади.
Испаниялик мутахассис "Барселона"ни бошқарганида 14 та соврин ютган. Кейин эса "Бавария" бош мураббийи бўлганида яна 7 та совринни қўлга киритган. "Манчестер Сити" билан у 11 та совринни қўлга киритди.

"Билмайман. Балки сиз "Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Сити" билан ишлаганингизда, совринлар учун имкониятларингиз кўпроқ бўлади. Бу аниқ жавоб.

Бу клубларда ажойиб ўйинчилар ва мураббийлар штаби фаолият олиб боради. Йиллар давомида менга кўп ёрдам берган бир қанча ёрдамчилар билан ишладим", — деди "шаҳарликлар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!