Гвардиола: "Омадга лойиқ бўлиш учун ҳам ҳаракат қилиш керак"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Бёрнли"га қарши учрашувдан кейин жамоасига омад кулиб боққани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.
Англия Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган баҳсда "шаҳарликлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Ҳаётда омад муҳим, аммо унга лойиқ бўлиш учун ҳам нимадир қилишингиз керак, тўғрими? Биз 28 та зарба бердик. Ҳар бир ўйинда қанча кўп уриниш қилсак, ғалаба қозониш учун шунча кўп омад ҳам бўлади", — деди Гвардиола.
Ушбу ғалабадан сўнг "Манчестер Сити" 70 очко билан Премьер-лига жадвалида пешқадамга айланди. Худди шунча очко жамғарган "Арсенал" эса иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар