Гвардиола ўйиндан олдин: "Ишонинг, биз уларни мағлуб қиламиз"

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" ЕЧЛ ярим финалида "Реал"ни мағлуб қилиб, финалга йўл олди. Ушбу ўйин тугаганидан кейин "Манчестер Юнайтед" афсонаси Рио Фердинанд учрашув олдидан Гвардиола билан бўлган суҳбатни эслади. 

"Ўйиндан олдин у менга СМС ёзди: "Ишонинг, биз уларни мағлуб қиламиз". Буни баҳс бошланмасидан икки-уч соат олдин айтиши - шунчаки ажойиб", - деди Фердинанд.

Учрашув якунланганидан кейин Гвардиола Риога қараб, "Мен сенга айтгандим, айтгандим", дея стадионни тарк этди. 

photo_2023-05-18_03-34-23

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!