Гвардиола: "Ўйлашга вақтимиз йўқ"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 17-тури доирасидаги  "Лидс"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди. Ўйин бугун, 28 декабрь оқшомида Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

"Бу энг қийин учрашувлардан бири бўлади. Чемпионат қайта тикланганидан кимда қандай потенциал борлигини аниқлаш қийин. Статистикага кўра, "Лидс" Англия Премьер-лигасидаги энг тажовузкор клуб ҳисобланади. Ўйлашга вақтимиз йўқ, фақат тўғри ҳаракат қилишимиз керак", - деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 32 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. "Лидс" эса 15 очко билан 15-ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!