Гвардиола ўзи билан уришган футболчи бўйича сўнгги қарорини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола португалиялик ҳимоячи Жоау Канселу бўйича якуний қарорини айтди.

29 ёшли футболчи ўтган мавсум бош мураббий билан уришиб қолгани сабабли, январь ойида “Бавария”га ижарага бериб юборилган эди.

- Канселу “Манчестер Сити”да қолади. “Бавария”га ижарага берилгунга қадар у бизга жуда кўп фойда келтирган эди. Ҳозир ҳам Жоау жамоамиз аъзоси, - деди Хосеп Гвардиола.

“Шаҳарликлар”нинг тажрибали ҳимоячи билан шартномаси 2027 йилнинг ярмига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!