Гвардиола ўзи билан уришиб қолган юлдузни барибир узоққа жўнатворди

“Манчестер Сити” бош мураббий Хосеп Гвардиолага керак бўлмай қолган ҳимоячи Жоау Канселуни Саудия Арабистонига юборишга қарор қилди.

City Report нашрининг ёзишича, Саудия Арабистони чемпиони “Ал-Ҳилол” АПЛ ғолибини трансферга кўндирган. Манбага кўра, шайхлар 30 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси учун “шаҳарликлар” ҳисоб рақамига 35 миллион евро ўтказиб беради.

“Манчестер Сити” Канселуни 2029 йили “Ювентус”дан 65 миллион еврога трансфер қилганди. 2023 йилда футболчи бош мураббий Хосеп Гвардиола билан уришиб қолганидан кейин мавсумнинг иккинчи ярмида “Бавария”га ижарага бериб юборилди.

Ўтган мавсумда манчестерликлар уни “Барселона”га ижарага жўнатди. Бу гал Гвардиола бебош шогирдидан тўлиқ қутилиш имконини топди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нефтчи
22/08/2024 20:37
2029 йил трансфер килинган экан.Клавиатурани босишда адашдиз шеф