Гвардиола Почеттино ҳақида : "Унга доимо омад тилайман"
Хосеп Гвардиола АҚШ терма жамоасига мураббий этиб тайинланган Маурисио Почеттинони қўллаб-қувватлади. Аввалроқ, "Челси"ни тарк этган аргентиналик мураббий АҚШ терма жамоасини 2026 йил ўз уйида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлаши маълум булганди. У океан орти терма жамоасида июль ойида ишдан бўшатилган Грейг Берхалтернинг ўрнини эгаллади.
"Мен унга ва АҚШга доимо омад тилайман. Чунки у ерда менинг дўстларим бор. Почеттинони юқори даражали ва тажрибали мураббий эканлигини биламан. АҚШ жамоасининг ҳаяжонли томони шундаки, сиз узоқ муддатли лойиҳани қуришга ва миллий терма жамоани кейинги босқичга олиб чиқишга бемалол ҳаракат қилишингиз мумкин.
АҚШда одамлар сони, спорт ва бошқа нарсалар бўйича салоҳият бор. Агар Поч(Почеттино назарда тутилмоқда) шундай қарорга келган бўлса, демак у бу қарорини ўзи учун энг яхшиси деб ҳисоблайди", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.
Фикрлар