Гвардиола қачон Барселонага қайтишини айтди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистлар билан суҳбатда мураббийлик фаолиятини якунлагандан кейинги режалари ҳақида гапириб берди.

Гвардиола эрталаб 25 даража иссиқни, мазали таом ва денгиз ҳидини соғинганини айтиб, албатта Барселонага қайтишини айтди. Мутахассис стадионга юрагидаги жамоасининг ўйинидан завқ олиш учун боришини таъкидлади.

"Мен ҳам 90 кг вазнда яхши бобо бўлишни хоҳлайман", - дея қўшимча қилди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола яқинда “Сити” билан шартномасини 2025 йилнинг июнигача узайтирганди. Айни дамда "шаҳарликлар" Премьер-лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!