Гвардиола қаттиқ жавоб қилди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубдаги келажаги борасида бир қарорга кела олмаяпти. Жорий мавсум шартнома бўйича сўнггиси. Томонлар келишувни узайтириш бўйича ҳали айтарли иш бошлагани йўқ.
- Мендан Эрлинг Холанднинг жамоага келгани клубда қолишимга таъсири бор ёки йўқлигини кўп сўрашяпти. Мен “Манчестер Сити” учун ишлайман, Холанд учун эмас. Эрлингнинг ўзи ҳам менга эмас, клуб учун ишлаяпти, - деди Хосеп Гвардиола.
Испаниялик мутахассис “шаҳарликлар”га 2016 йилдан бери устозлик қилмоқда. Унинг қўл остида “Манчестер Сити” уч марта Англия чемпиони, тўрт марта Футбол лигаси кубоги соҳиби, мамлакат кубоги ғолиби, икки марта Англия Суперкубоги эгаси бўлди.
Хосеп Гвардиолага ҳозирча “Сити” билан Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш армон бўлиб қолмоқда.
Фикрлар