Гвардиола: "Реал" чиқиб кетгани билан Чемпионлар лигасини ютиш енгиллашиб қолмайди

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Реал” Мадриднинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Агар одамлар “Реал” мусобақадан чиқиб кетгач буёғига осон бўлади деб ўйлашса, демак улар ҳеч нарсани тушунишмайди. ЕЧЛда кетма-кет 3та чемпионлик, сўнгги 5та мавсумда 4та кубок. “Реал” сўнгги 10 йилликнинг энг зўр жамоаси эди. Уларнинг мусобақадан чиқиб кетганига ақлбовар қилмайди. Шахсан мен учун “Реал” бу сафар ҳам фаворит эди. Бироқ, шунга қарамай “Реал” ҳали ҳам ажойиб жамоа.

Биз чорак финалга чиқамиз деб умид қиламиз. Лекин, у ерда “Реал” даражасидаги кучли жамоалар бўлади”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 1/8 финалда “Шальке”га қарши баҳс олиб бормоқда. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда 3:2 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг қўли баланд келган эди. Жавоб ўйини эса бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!