Гвардиола "Реал" футболчисини ўз жамоасида кўришни истамоқда
"Манчестер Сити" "Реал" футболчиси Федерико Вальвердени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Football24" нашри берган маълумотларга кўра, уругвайлик футболчини хизматларга "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиолани шахсан ўзи қизиқиш билдирган. Мураббийга Вальверденинг кўп қиррали фазилатлари ва универсаллиги маъқул келмоқда. Футболчи ярим ҳимояда исталган позицияда, ҳатто мудофаа чизиғида ҳам ўйнай олади. "Сити" ҳали футболчи учун таклиф жўнатмаган, лекин бу трансфер катта эҳтимол билан ёзда амалга оширилади. 27 ёшли футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 130 миллион еврони ташкил этади.
Илгари ОАВларда "қироллик клуби" Федерикони сотишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ бу масалада футболчининг ўз истаги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Вальверде Хаби Алонсо қўл остида 15 та учрашувда майдонга тушишга эришди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар