Гвардиола "Сити" таркибини "Реал" футболчилари билан кучайтирмоқчи

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда ўз жамоаси таркибини "Реал"нинг 3 нафар футболчис  билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра "шаҳарликлар" устози “қироллик клуби” ҳимоячиси Альваро Одриосола ва ярим ҳимоячилар Иско ҳамда Марко Асенсиоларни “Этихад”га олиб келмоқчи. Ушбу футболчиларнинг трансфери эса “Сити”га тахминан 200 миллион еврога тушиши мумкин.

Қайд этиш лозимки жорий мавсум ишлари юришмаётган “Реал” ёзда таркибни бутунлай қайта тузиб чиқмоқчи. “Манчестер Сити” эса бундан фойдаланиб, ўз мақсадига эришиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!