Гвардиола “Сити”дан кетишига Юрген Клоппдан таклиф олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хосеп Гвардиола ўн йиллик фаолиятидан сўнг “Манчестер Сити” бош мураббийи лавозимини тарк этгани футбол оламининг энг муҳим воқеаларидан бири сифатида талқин қилинди.

The Touchline нашрининг хабар беришича, Гвардиола германиялик ҳамкасби Юрген Клоппдан бўш вақтини бирга ўтказиш бўйича таклиф олди. Клопп испаниялик мураббийни Майоркадаги вилласида бирга ҳордиқ чиқаришга чақирди.

Немис мутахассиси бу таклифни ҳали “Ливерпуль”дан кетган пайтидаёқ берган эди ва уни яна эслатди. Ўшанда Пеп Юргенга бирга зиёфат уюштиришни ваъда қилган.

Юрген Клопп 2015–2024 йиллар оралиғида “Ливерпуль”ни бошқарган. Мерсисайд клуби кўп йиллар давомида “Манчестер Сити”нинг Англиядаги асосий рақиби бўлиб келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!