Гвардиола "Сити"га "Реал" сардорини олиб келмоқчи

  • 04 Jan 21:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" "Реал" сардори Серхио Рамосни таркибга қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, АПЛ клуби 34 ёшли испаниялик ҳимоячиси ёзда, яъни у эркин агентга айланганида қўлга киритишни режалаштирмоқда. Айтиш керакки, Рамосни шахсан “Сити” устози Хосеп Гвардиола ўз жамоасида кўрмоқчи. Боиси, Пеп Серхионинг мухлиси ҳисобланади.

Рамос жорий мавсум “Реал” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!