Гвардиола "Сити"нинг қўлдан чиқарган ғалабасига изоҳ берди

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" - "Кристал Пелас" учрашуви натижаларини сарҳисоб қилди.

АПЛ 17-туридан ўрин олган ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Учрашув давомида “шаҳарликлар” иккита гол уришди.

“Биз қарорларимиз туфайли икки очко йўқотдик, дея оламан. Яхши ўйин ўтказдик, барча деталлар яхши эди. Рақиб дарвозамиз олдида имконият яратишига йўл қўймадик. 

Биз кўпроқ имкониятлар яратдик, аммо 2 очко қўлдан бой берилди. Бу каби воқеа "Тоттенхем" ва "Ливерпуль"га қарши ўйинда ҳам содир бўлганди”,-  деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!