Гвардиола Сульшер ҳақида нималар деди?

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳамкасби Оле-Гуннар Сульшернинг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

“Унинг “Манчестер Юнайтед”даги дебюти менинг “Сити”даги дебютимдан кўра муваффақиятлироқ чиқди. Менинг жамоам биринчи ўйинда ютқазган, иккинчисида эса дуранг ўйнаган.

Сульшер ақлбоварқилмас натижани қайд этди. Мен МЮни айрим учрашувларини кўрдим. Улар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, норвегиялик мутахассис манкуанликлар бошқарувини ўтган йилнинг 18 декабрь куни қўлга олган эли. Шундан буён унинг жамоаси бирорта ҳам ўйинда мағлубиятга учрамади.